«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп

«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги «ажойиб савдо-иқтисодий келишув» ҳақида пост қолдирди.

«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп
«Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги ажойиб савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобиль бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади», — дейилади постда.

«Ўзбекистоннинг ҳурматли президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!» — дейди Трамп.

«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп
Ўзбекистон компаниялари ва давлат идоралари АҚШ компаниялари билан бир қатор шартномалар тузди. Ҳужжатлар 6 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ савдо вазири Ховард Латник иштирокидаги давра суҳбати якунлари бўйича имзоланди.

«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп
Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
  • Геология вазирлиги ва Denali Exploration group компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Re Element Technologies компанияси ўртасида нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Flowserve компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Valmont Industries Inc компанияси ўртасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида битим;
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ва Palo Alto Networks компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим;
  • Uzbekistan Airways ва Boeing компаниялари ўртасида Boeing 787−9 Dreamliner самолётларига қатъий буюртмани 14 тадан 22 тагача ошириш бўйича шартнома;
  • Datacrop (Ўзбекистон) ва Luis Dreyfus Company (АҚШ) компаниялари ўртасида соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;
  • «Ўзсаноатэкспорт» ва «Cargill» компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома.

Август ойида Ўзбекистон ҳукумати АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АҚШ пахта ассоциацияси билан GSM — 102 дастури — Америка экспорт кредит кафолатлари схемаси орқали Америка пахтасини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борганди.

АҚШ етакчиси бундан аввал сентябрь ойида Uzbekistan Airways Boeing компанияси билан 14 та Boeing 787−9 Dreamliner самолётини харид қилиш ва яна 8 та шу турдаги ҳаво кемасини опцион сифатида олиш тўғрисида шартнома имзолган чоғда Ўзбекистон ҳақида ёзиб қолдирган.

«Бугун президент Мирзиёевни Boeing билан улкан битим имзолагани учун табрикламоқчиман! Uzbekistan Airways қиймати 8 млрд доллардан ортиқ бўлган 22 та та Dreamliner сотиб олмоқда. Бу Қўшма Штатларда 35 мингдан ортиқ иш ўрни яратади. Президент Мирзиёев бир сўзли инсон ва биз яна кўплаб йўналишларда биргаликда ишлашда давом этамиз!» — деганди Трамп.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.