Термизда ноқонуний газ ишлатган меҳмонхона фош этилди

Термизда ноқонуний газ ишлатган меҳмонхона фош этилди

Ўзэнергоинспекциянинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган рейд чоғида Термиз шаҳридаги “O.V.U.S.” МЧЖга қарашли меҳмонхона табиий газдан ҳисоблагичсиз фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

Текширув давомида аниқланишича, меҳмонхона раҳбарияти газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари қурилмалар ўрнатган. Натижада табиий газ учун ҳақ тўламасдан фойдаланиш ҳолати кузатилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу қоидбузарлик давлатга 325,3 миллион сўм зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.