Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчилар тўғридан-тўғри электрдан узилмайди
““Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг Электр энергиясини сотишни автоматлаштириш маркази филиалида ўтказилган пресс-турда ва Энергетика Вазирлиги расмий ҳабарига қўра маълум қилиндики, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчилар тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди. Аксинча, қарздор истеъмолчилар «2100» қисқа рақам оркали SMS орқали 5 кунлик огоҳлантирув олишади. Агар ушбу муддат ичида қарз бартараф этилмаса, электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Истеъмолчи қарзини қоплаши билан чеклов дарҳол олиб ташланади.