Эндиликда наркожиноятчилар муддатидан олдин шартли озод этилмайди

Эндиликда наркожиноятчилар муддатидан олдин шартли озод этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги Фармонига мувофиқ, Жиноят кодексига илк маротаба янги бўлим киритилди. Уюшган наркожиноятчиликка жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали қарши курашишни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли алоҳида янги бўлим киритилиши белгилаб қўйилди.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларига кўра, жиноят содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинши ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин эди.

Янги тартибга мувофиқ эса, наркожиноят содир этган шахсларга нисбатан ушбу имтиёзлар қўлланилмаслиги белгиланмоқда. Яъни, бундай жиноятлар учун жазони муддатидан илгари озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш амалиёти бекор қилинади.

Фармонга кўра, мазкур чора наркожиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.