Норвегия 28 йиллик танаффусдан сўнг ЖЧ–2026га йўлланма олди

Норвегия терма жамоаси 28 йилдан сонг Жаҳон чемпионатига чиқганини FIFA хабар берди. Жамоа охирги маротаба 1998-йили Франциядаги мусобақада ўйнаган эди.

Норвегия Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Канада, Мексика ва АҚШда бўладиган Жаҳон Чемпинати–2026га йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоа олдинги етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Ста̀ле Солбаккен жамоаси саралашни 8та ўйинда 8та ғалаба билан якунлади. Улар умумий 37 та гол урди ва 5 та гол ўтказди.

Ҳужумчи Эрлинг Холанд 8 ўйинда 16та гол уриб, барча ғалабаларга катта ҳисса қўшди. Шунингдек Мартин Эдегор, Кристоффер Айер, Оскар Бобб ва Александр Серлот каби ўйинчилар жамоани мустаҳкамлади. Норвегиянинг ЖЧдаги энг яхши натижаси 1998-йилдаги 1/8 финал босқичи бўлган. Улар Бразилияни мағлуб этган, аммо Италияга 0:1 ҳисобида ютқазиб мусобақани тарк этган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.