Ўзбекистоннинг 6 та университети дунёдаги ТОП — 500 талик рўйхатдан фанлараро тадқиқотлар бўйича жой олди

Ўзбекистоннинг 6 та университети дунёдаги ТОП-500 талик рўйхатдан фанлараро тадқиқотлар бўйича жой олди

2025-йил 20-ноябр куни Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги “Interdisciplinary Science Rankings 2026” — фанлараро илмий тадқиқотлар бўйича дунё университетлари рейтингини эълон қилди. Ушбу баҳолашда 94 мамлакатдан 1 267 та олий таълим муассасаси иштирок этди.

Ўзбекистоннинг 34 та ОТМ рейтингга киритилган бўлиб, уларнинг 6 таси дунёдаги энг яхши 500 талик рўйхатдан ўрин олди. Қолганлари “reporter” — номзод мақомида қайд этилди.

Жумладан:
  • “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети — 150-ўрин;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 201–250-ўринлар;
  • Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат техника университети — 301–350-ўринлар;
  • Тошкент давлат транспорт университети — 351–400-ўрин.

Ушбу натижалар мамлакатимиз олий таълим тизимида фанлараро илмий изланишлар, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва халқаро академик ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида изчил ривожланиш кузатилаётганини кўрсатди.

Рейтинг методологияси молиялаштириш ва илмий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, фанлараро тадқиқотлар учун яратилган инфратузилма ва бошқарув механизмлари, шунингдек, илмий нашрлар сифати, иқтибос кўрсаткичлари ва халқаро илмий жамоатчиликдаги нуфуз каби мезонларга асосланган бўлиб, баҳолашда ОТМларнинг расмий статистик маълумотлари, илмий журналларда чоп этилган мақолалар таҳлили ҳамда етакчи олимлар ўртасида ўтказилган сўровномалар инобатга олинганлигини Олий таълим, фан ва инновациалар вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.