Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, чет эллик меҳмонлар, ота-оналар ҳамда талабалар иштирок этди. Анжуманда ректор чиқиш сўзида талаба ёшларга сифатли таълим, илмий-амалий фаолият ва инновацион ғояларни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилаётгалигини ҳамда институт ривожланиш Концепциясининг асосий мазмуни ҳақида сўзлаб, талабаларга таълим олишларида муваффақиятлар тилади. Талабалар ўз навбатида Ватанга садоқат, билим олишда масъулият ва жамоат манфаатларига хизмат қилиш ҳақида тантанали қасамёд қабул қиладилар.
Тадбир доирасида ижодий жамоалар иштирокида маърифий-маданий дастур намойиш этилди, фаол талабалар томонидан ижодий чиқишлар тақдим этилди. Иқтидорли талабалар институт раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар. Маросимнинг асосий мақсади – ёшларда ватанпарварлик, масъулият, илмга ҳурмат ва фидойилик ҳиссини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Олмалиқ давлат техника институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ 279 сон Қарори асосида ташкил этилган бўлиб, мақсад Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида, жумладан, муҳандислик, металлургия, ишлаб чиқариш, кончилик соҳаларида замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш этиб белгиланган.
ОДТИнинг ташкил этилганининг дастлабки кунлариданоқ институт ривожланиш Концепциясини ишлаб чиқди. Концепцияни амалга ошириш Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодиётини муҳандислик, металлургия ва тоғ-кон соҳаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминловчи замонавий илмий-таълим марказини яратиш имконини бериш билан бирга мамлакат саноат комплексининг барқарор технологик ривожланиш вазифасини ҳал қилади.
Ҳозирда Олмалиқ давлат техника институти 6 мингга яқин талаба 11 та таълим йўналиши бўйича фаолият юритаётган 47,3% илмий салоҳиятга эга олий таълим муассассасидир. Бу ердаги 165 нафар профессор-ўқитувчилардан 78 нафари илмий даражага эга.
Бундан ташыари, Олмалиқ давлат техника институти бугунги кунда таълим йўналишларини кенгайтириб, сўнгги 40 йилда илк бор Бекобод туманида янги факультет ташкил этилишига эришди.
ОДТИ бугунги кунда 15 га яқин хорижий давлатлар – Россия, Хитой, Япония, Малайзия, Туркия, Эрон, Венгрия, Белоруссия каби давлатларнинг нуфузли олийгоҳлари ва саноат компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.