Ўзбекистон АСЕАН дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади

Ўзбекистон АСЕАН дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади

20 ноябрь куни Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Малайзияда ўтган навбатдаги йиғилишида Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг АСЕАНнинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш ташаббуси илгари сурилган.

Куала Лумпур шаҳрида Малайзия раислигида бўлиб ўтган АСЕАН Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу шартномага қўшилиш бўйича аризасини маъқуллади.

Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган бўлиб, АСЕАН минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи ҳужжат, деб тан олинади.

АСЕАН минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 давлатини (Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Бруней, Ветнам, Лаос, Мянма, Камбоджа ва Шарқий Тимор) ўз ичига олган ва 700 миллион нфарага яқин аҳолига эга бўлган йирик бозор ҳисобланади.

2024 йил май ойида Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири учрашувида «Марказий Осиё + АСЕАН» форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.