Ўзбекистон аёллар теннисида муҳим янгилик! Россиялик теннисчи энди юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистон аёллар теннисида муҳим янгилик! Россиялик теннисчи энди юртимиз шарафини ҳимоя қилади

WTA рейтингида 109-ўринда бораётган профессионал теннисчи Камилла Раҳимова эндиликда халқаро турнирларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади.

Камилла Раҳимова ҳақида:

• 24 ёшда, Екатеринбургда туғилган
• Оиласи Ўзбекистон билан боғлиқ: онаси — собиқ Ўзбекистон терма жамоаси теннисчиси
• Яккаликдаги энг яхши рейтинг кўрсаткичи: №60
• Жуфтликдаги энг яхши рейтинг кўрсаткичи: №51
• 3 та WTA жуфтлик титули, WTA 125 мусобақаси яккалик ғолибаси
• «Катта Дубулға»да бир неча бор 3-босқичга етиб борган
• 2025 йилда Уимблдонда дунёнинг 5-рақами Паолини устидан ғалаба қозонган

Камилла Раҳимова терма жамоага қўшилиши билан Ўзбекистон аёллар тенниси янги даражага кўтарилади. Энди мамлакат «Катта Дубулға», WTA ва Billie Jean King Cup'да рақобатбардош таркиб билан курашади.

ОТФ бош котиби Сардор Камилов:
«Бу — тарихий воқеа бўлди. Камилла бизга катта куч бағишлайди.»

Манба: https://t.me/komiljon_jumayev

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.