Конвенцияда CISBB (МДҲ ва Қора денгиз минтақаси Бокс Бюроси) ташкилоти расман WBC EurAsia деб қайта номланди. Бу ўзгариш Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги янги стратегик бирлашувнинг бошланиши сифатида қабул қилинди.
Шу билан бирга, WBC Директорлар кенгаши томонидан WBC EurAsia президенти лавозимига бир овоздан ўзбекистонлик нуфузли спорт арбоби Гафур Рахимов сайланди. Унинг бой тажрибаси, стратегик фикрлаш қобилияти ва бокс ривожига қўшган улкан ҳиссаси ушбу тузилманинг келажакдаги йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.
WBC президенти Маурисио Сулейман йиғилишдавомида Рахимовни чин юракдан қутлаб, унинг WBC оиласидаги хизматларини алоҳида эътироф этди. WBC Президенти жаноб Рахимовни Ўзбекистонда замонавий бокснинг отаси сифатида билигшини, бокс ривожида улкан ишларни амалга ошириб келаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Рахимов 2023-йилда WBCнинг олий кенгаши аъзолигига қабул қилинган пайтдан бери халқаро ҳамкорликка беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон Професионал бокс федерацияси WBCга аъзолигига қабул қилинганлигига бор-йўғи икки йилдан ошди, аммо бу давр ичида мамлакат профессионал бокс соҳасида улкан ютуқларга эришди.
2023-йилда Тошкент шаҳрида WBCнинг 61-Конвенциясини юқори даражада ўтказилиши —мамлакатнинг ташкилий салоҳияти, спорт дипломатияси ва халқаро нуфузининг ёрқин намойиши бўлди. WBC раҳбарияти Ўзбекистондаги профессионал ва олимпия бокси ривожидан мамнун эканлигини бир неча бор таъкидлаган.
Ўзбекистон Профессионал Бокс Федерацияси охирги йилларда WBC стандартлари асосида янги профессионал турнирларни йўлга қўйди.
Ёш истеъдодларни халқаро аренага олиб чиқиш борасида янги дастурларни амалга ошириб келмоқда. Жаҳон боксининг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорликни кўлга киритди.
Бугунги кунда Ўзбекистон WBC билан ўз ҳамкорлигини янги босқичга кўтарди ва минтақа миқёсида энг барқарор ривожланаётган профессионал бокс марказларидан бирига айланмоқда.
WBC EurAsia ташкил этилгани билан Европа ва Осиё профессионал боксининг интеграциясига янги йўл очилди. Бу платформа қитъа миқёсида қуйидаги йўналишларда янги имкониятлар яратади. Бу ҳақида ташкилот Президентиди Гафур Раҳимов ўз нутқида маълум қилди.
Келгусида Европа ва Осиё бокс федерациялари ўртасида инновацион ҳамкорлик, спортчилар, мураббийлар ва расмийлар учун янги таълим дастурлари ва медиа ва маркетинг йўналишларида катта қамровли лойиҳалар ва минтақавий бокс бозорининг ягона стандартлар асосида ривожланиши борасида ўз режаларини эълон қилди.
Ўз нутқида Гафур Рахимов WBCнинг абадий президенти Хосе Сулейман билан кўп йиллик яқин дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида тўхталиб, унинг замонавий бокс ривожига қўшган ҳиссасини катта эҳтиром билан ёдга олди. Хосе СулейманПрофессионал бокснинг ҳақиқий маънода асосичиси-отаси эканлигини эътироф этди. Бу — WBC EuroAsia фаолиятида давом этувчи ишонч анъанасининг рамзидир.
WBC EurAsiaнинг ташкил этилиши — жаҳон боксининг географияси, тузилиши ва стратегик йўналишларидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Ушбу янги платформа қисми сифатида Ўзбекистоннинг иштироки мамлакатнинг халқаро спорт саҳнасини янада мустаҳкамлайди ва янги авлод чемпионларига кенг йўл очади.
WBC Конвенцияси доирасида муҳим янгиликларни мунтазам эълон қилиб борилади.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.