
Тиббиёт маркази кластер усулидан фойдаланади, ягона мажмуада клиника, радиология, кардиожарроҳлик, нейрохирургия, офтальмология ва урология бўлимлари жойлашган.
Марказ ишга туширилиши билан Жиззах вилояти аҳолисининг миллий поликлиникалар ёки қўшни вилоятларга боришга бўлган эҳтиёжи 75−80 фоизга камаяди, деб таъкидлади президент матбуот хизмати.

Президент соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари ва ходимлари билан суҳбатлашди.
«Одамларимизни кўпроқ бино, ундаги шароит эмас, хизматнинг сифати, шифокорнинг билими, малакаси, ҳалоллиги ўйлантиради. Шифохонага келган одам аввало эътибор ва тўғри ташхис, тез ва сифатли даволанишни истайди. Шунинг учун энг катта вазифа — аҳолига чин дилдан хизмат қиладиган, юксак малака ва компетенцияга эга бўлган тиббиёт тизимини яратишдир», — дейди у.
Давлат раҳбари Қозон федерал университетининг Жиззах филиали ўқитувчи ва талабалари билан мулоқот қилди.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.