Кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари Шавкат Умурзоқов, Зойир Мирзаев ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари маъруза қилмоқда.
«Президент мендан ҳар куни шу масала бўйича ҳисобот сўраяпти, — дея Саида Мирзиёеванинг сўзларини келтирмоқда блогер, ЎзА раҳбари ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев. — Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ».
«Саида Мирзиёева махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифаларни қўйди: ҳозир қабул қилинаётган чоралар аниқ муддатларга эга ва тизимли бўлиши керак. Келгуси йилда бундай ҳолат такрорланмаслиги лозим», — деб ёзди Никита Макаренко.
«Таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг кенг доираси кўриб чиқилди: яшил ўсимликларни экиш турлари ва жойлари, ариқ тизимини қайта тиклаш, иссиқхоналар ва саноат корхоналари чиқиндиларининг олдини олиш ва ҳаво билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлар», — дея қўшимча қилди у.
Пойтахтда ҳаво ифлосланиши кучайиши фонида бир ҳафта олдин — 24 ноябрь куни Саида Мирзиёева маъмурият ва масъул идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни муҳокама қилганди. Шу куни президент Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади ва махсус комиссия тузди. Gazeta унинг ваколатлари ҳақида ёзганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.