2 декабрь куни содир бўлган портлаш оқибатида 29 киши куйиш ва турли даражадаги тан жароҳатлари олди, улардан уч нафари шифохонада вафот этди. Жароҳатланганлар орасида икки ҳомиладор аёл ҳам бор. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Мирзиёев беморлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди, даволанишнинг бориши, тиббий ёрдам ҳолати билан қизиқди.
Президент билан суҳбат чоғида тиббиёт муассасаси вакили беш нафар беморнинг аҳволи оғир, бирининг аҳволи ўта оғир эканини айтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ бир бемор сунъий нафас олиш аппаратида, реанимацияда ётган беш нафар беморнинг аҳволи барқарор, аммо оғир экани ҳақида хабар берган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.