Президент иштирокидаги халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳоким Сирдарёни ривожлантириш бўйича режаларини ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириб, вилоятни энг илғор ҳудудлардан бирига айлантириш учун келаси йил вилоятга жами 3 млрд доллар инвестиция киритиш, экспортни 500 млн долларга етказиш, 185 минг одамни банд қилиш бўйича қаттиқ ишлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Эркинжон Турдимов 2018 йилдан 2024 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, 2008−2016 йиллар давомида Навоий вилоятини бошқарган. Ундан сўнг 2 йил Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.