Ноябр ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш 132,7 миллиард сўмлик зарар келтирган

Ноябр ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш 132,7 миллиард сўмлик зарар келтирган

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилган бир пайтда, “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган текширувлар нохуш ҳолатларни очиққа чиқаргани тўғрисида Энергетика вазирлиги хабар берди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бирgina ноябр ойининг ўзида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишга оид 289 та ҳолат аниқланди.

Текширувларга кўра, ноқонуний равишда 26,1 миллион кВт/соат электр энергияси (қиймати 50,4 миллиард сўм) ва 27,2 миллион куб метр табиий газ (қиймати 82,3 миллиард сўм) истеъмол қилингани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий zarar 132 миллиард 752 миллион сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 518 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши расмийлаштирилди. Қонунбузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ноқонуний уланиш ва ресурслардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки энергия тизимидаги барқарор ишлашга ҳам жиддий хавф солади. Шу боис назорат ишлари келгусида ҳам давом эттирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.