Акмалжон Махамматумарович Тўланов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи бўлди.
Акмалжон Тўланов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган, 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Исомиддин Бахриддинович Исманов ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Исомиддин Исманов 1981 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган, 2006 йилда Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаган.
У тайинлангунига қадар ИИВ Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.