Баҳромжон Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди

Баҳромжон Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди

Баҳромжон Тураевич Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

9 декабрь куни халқ депутатлари Оҳангарон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди — 2024 йил майидан буён туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Дониёр Мадиримов вазифасидан озод қилинди.

Зойир Мирзаев Баҳромжон Норқобилов номзодини Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия қилди. Кенгаш уни ҳоким этиб тасдиқлади.

Баҳромжон Норқобилов (1973 йилда туғилган) 2017 йилдан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси сифатида ишлаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.