Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон президенти форумнинг «Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги» мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.