12 ДЕКАБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

12 ДЕКАБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши Миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига кўра, 11-декабрь соат 20:00-дан 12-декабрь соат 20:00 гача мамлакатда ҳаво ўзгарувчан бўлади.

Тошкент шаҳри — кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундази 14-16° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм — ёмғир кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий — Ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир. Туман мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах — кечга қарай ёмғир ёғиши мумкин. Туман эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё — ёмғир кутилмайди, фақат Қашқадарёда кечга қарай баъзи жойларда ёмғир. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 14-19° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона — Ёмғир кутилмайди. Туман мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари — вақти-вақти билан ёмғир ёки қор. Туман эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° — 3°совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

11-12 декабрда Тошкент ва Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.