Унга асосан Ўзбекистонда пахта етиштирувчиларига 1 тонна пахта учун 1 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш жараёни бошлангани Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маълум қилинди.
Маълумотга кўра, субсидия ажратиш механизми қуйидаги талабларга асосланади:
1 — Субсидия амалда топширилган пахта ҳажми асосида ҳисобланади.
2 — Агротарози кўрсаткичлари ва ҳисоб-фактура рақамлари ўзаро тўлиқ мос бўлиши шарт.
3 — Маълумотларда номувофиқлик аниқланса, қабул қилиш жараёни тўхтатилади.
Вазирлик таъкидлашича, мазкур имконият бир марталик бўлиб, унда иштирок этиш учун фермерлар белгиланган муддатларга қатъий амал қилиши зарур. Ҳужжатларни расмийлаштириш белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши ва жараённинг шаффофлиги таъминланиши қайд этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.