Молиявий хизматларга талабнинг ошиши иқтисодиётдаги ялпи фаоллик, банк ва нобанк хизмат кўрсатувчиларнинг кенгайиши, шунингдек аҳолининг рақамли хизматлардан фойдаланиш маданияти ортгани билан изоҳланмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги тартибда қайд этилган:
— Тошкент шаҳри – 71,2 трлн сўм
— Фарғона вилояти – 6,4 трлн сўм
— Андижон вилояти – 6,2 трлн сўм
— Тошкент вилояти – 5,2 трлн сўм
— Самарқанд вилояти – 5,1 трлн сўм
— Қашқадарё вилояти – 4 трлн сўм
— Бухоро вилояти – 3,9 трлн сўм
— Хоразм вилояти – 3,7 трлн сўм
— Сурхондарё вилояти – 3,4 трлн сўм
— Наманган вилояти – 3,1 трлн сўм
— Навоий вилояти – 3,1 трлн сўм
— Жиззах вилояти – 3 трлн сўм
— Қорақалпоғистон Республикаси – 3 трлн сўм
— Сирдарё вилояти – 2,1 трлн сўм
Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, Тошкент шаҳри мамлакат бўйича молиявий хизматлар ҳажмининг асосий улушини ташкил этмоқда. Бу ерда банклар, суғурта компаниялари, финтех хизматлари ва йирик иқтисодий субъектлар жадал фаолият юритмоқда.
Экспертлар фикрича, молиявий хизматлар бозорининг ўсиши аҳолининг иқтисодий имкониятлари ва бизнес фаоллигининг ортишига бевосита боғлиқ. Яқин йилларда рақамлаштириш жараёнлари, онлайн тўловлар, мобил банклар ва микрофинанс хизматларининг кенгайиши бозорда янада катта суръатлар кўриниши мумкинлигини кўрсатмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.