Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади — Конституциявий суд фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг конституциявий одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда суд ишларини юритишда шаффофлик ва самарадорликни оширишдан иборат.
Фармон билан Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан конституциявий назоратни таъминлаш назарда тутилган.
Ҳужжат Ўзбекистонда суд тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиши, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.