Бокс. Жошуа Фюрини жангга чорлади

Бокс. Жошуа Фюрини жангга чорлади

Ўта оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO, IBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа таниқли ҳамюрти Тайсон Фюрига ультиматум қўйиб, у билан жанг ўтказиш учун атиги 24 соат вақт борлигини маълум қилди.

«Мен бу аҳмоққа саккиз ҳафта муҳлат бераман (кулади). Шартнома имзолаш учун 24 соат. Кўрамиз, у нималарга қодир экан», — дея Жошуанинг сўзларини келтиради BoxingScene портали.

Жошуа 36 ёшда. Профессионал боксда британиялик боксчи 2013 йилдан бери рингга кўтарилади. Унинг ҳисобида 29 та ғалаба, шундан 26 таси муддатидан олдин ва 4 та мағлубият бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.