Халқаро шахмат федерацияси — FIDE мусобақада қатнашувчи иштирокчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Жаҳон чемпионатида дунёнинг 393 нафар етакчи шахматчилари ғолиблик учун дона суради. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар шахматчи билан қатнашади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби
Опен (эркаклар) йўналиши:
Нодирбек Абдусатторов
Жавоҳир Синдоров
Нодирбек Ёқуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Жаҳонгир Воҳидов
Муҳиддин Мадаминов
Муҳаммадзоҳид Суяров
Ҳумоюн Бегмуротов
Аёллар йўналиши:
Афруза Ҳамдамова
Умида Омонова
Гулруҳбегим Тоҳиржонова
Нилуфар Ёқуббоева
Мадинабону Халилова
Гулдона Каримова
Маълумот учун, Ўзбекистон шахматчилари сўнгги йилларда жаҳон миқёсида юқори натижалар қайд этиб келмоқда. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов 2021 йил Остона шаҳри мезбонлик қилган мусобақада рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлган эди.
Шунингдек, Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубоги турнирида ғолибликни қўлга киритиб, шахмат тожи учун номзодлар турнирига йўлланма олди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидовдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йил Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган.
2025 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионатида Магнус Карлсен, Ян Непомняший, Левон Аронян, Фабиано Каруана, Аржун Эригаиси, Максим Ваше-Лаграв, Даниил Дубов ва амалдаги Жаҳон шахмат тожи эгаси Гукеш Доммараджу ҳам иштирок этади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.