Давлат ва жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида табиатни муҳофаза қилиш маданияти юксалмоқда. Аҳоли орасида чиқиндиларни тўғри ташлаш, дарахтларни асраш, сув ва ҳавони ифлослантирмаслик бўйича тушунча тобора мустаҳкамланмоқда.
Экология масаласи — бу фақат бугуннинг эмас, балки келажак авлод тақдирига дахлдор масаладир. Шу сабабли ҳар биримиз табиатни тоза сақлашга интилиб, экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.