Журналист Қозоғистон президентидан унинг соғлиғи ва вазн йўқотиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришини сўради.
«Соғлиғимдан шикоятим йўқ, қон босимим барқарор ва нормал. Кундалик йога машғулотларига қатнайман, лекин медитациясиз. Ҳафтада бир неча марта собиқ профессионал ўйинчи билан стол тенниси ўйнайман. Ҳақиқатан ҳам тўққиз килограмм оздим, бу соғлиғимни яхшилади», — деб жавоб берди Қасим-Жомарт Тоқаев.
«МДҲдаги ҳамкасбларингиздан қайси бири мана шундай спортчилиги билан ажралиб туради?» — деб сўради интервьюер.
Қозоғистон раҳбари Россия президенти Владимир Путин яқинда Бишкекда бўлиб ўтган норасмий тадбирда ёш дзюдочига қарши усул қўллаганини айтди.
«[Озарбайжон президенти Илҳом] Алиев ҳам жисмонан бақувват, у профессионал тарзда машқ қилади, [Қирғизистон президенти Садир] Жапаров футбол ўйнайди. [Ўзбекистон президенти Шавкат] Мирзиёев яхши формада, у ҳам спорт залида машқ қилади. [Арманистон бош вазири Никол] Пашинян — велосипедчи. [Беларусь президенти] Александр Лукашенко ҳали ҳам ҳоккей ўйнаши маълум бўлди. [Тожикистон президенти] Имомали Раҳмоннинг ҳам соғлиғидан ҳеч қандай шикояти йўқ — унда денгизчи-жанговарга хос чиниқиш бор. Шунинг учун менинг барча ҳамкасбларим ажойиб формада», — деди Қасим-Жомарт Токаев.
Интервьюда Қозоғистон президенти мамлакат модернизациянинг янги босқичига кирганини айтиб, инфляция ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар каби қолган масалаларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.
У солиқ ислоҳоти ҳақида батафсил фикр билдирди, рақамлаштириш ва сунъий интеллект устуворлигини таъкидлади ва ядро энергияси ва ноёб ер металларининг янги ўсиш соҳалари сифатидаги стратегик аҳамиятини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.