Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала учун жавобгарлик мавжуд

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала учун жавобгарлик мавжуд

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жазо чоралари ҳаракатнинг оқибатларига қараб фарқланади.

Аниқланишича, ҳайвонларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш, уларга азоб бериш каби ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаридан 5 баробаригча, яъни 1 миллион 236 минг сўмдан 2 миллион 60 минг сўмгача жарима белгиланган.

Агар бундай ҳаракатлар ҳайвоннинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шунингдек, илгари шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс томонидан такроран содир этилса, жавобгарлик янада оғирлашади. Бундай ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача, яъни 20 миллион 600 минг сўмгача жарима ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.