Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш тартиби тасдиқланди

Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш тартиби тасдиқланди

Электр энергетикаси соҳасида юзага келадиган технологик бузилишларни аниқлаш, текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 декабрдаги 850-сон қарори билан “Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, электр энергетикаси тизими фаолияти давомида юзага келадиган айрим ҳолатлар мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт. Жумладан, электр қурилмаларини эксплуатация қилиш жараёнида, шунингдек, режали таъмирлаш, профилактика кўриги ва синовлар пайтида аниқланган шикастланишлар ушбу тоифага киради.

Шунингдек, электр қурилмалари ва уларнинг элементлари ишдан чиқишига олиб келган, техник ёки технологик ҳолат параметрларининг рухсат этилган меъёрлардан четга чиқиши ҳам технологик бузилиш сифатида қайд этилади. Бундан ташқари, истеъмолчиларга электр энергиясини қисман ёки тўлиқ режалаштирилмаган ҳолда етказиб беришнинг тўхтатилиши ҳам текширув объекти ҳисобланади.

Ҳужжатда технологик бузилишлар хусусияти ва оқибатларининг оғирлигига қараб авариалар, шунингдек, I ва II даражали ишдан чиқишларга ажратилиши белгиланган. Бундай ҳолатлар юзага келган заҳоти текширув ишлари бошланиши ва 10 кун ичида якунланиши лозим.

Низомга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқариш, сақлаш, узатиш ва тақсимлаш билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда уларга тегишли электр тармоқларида содир бўлган барча технологик бузилишлар тегишли электр энергетикаси объекти томонидан ҳисобга олиб борилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.