Жоржа Мелони Тошкентга қисқа муддатли ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев билан учрашди

Жоржа Мелони Тошкентга қисқа муддатли ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев билан учрашди

Италия бош вазири Жоржа Мелони 19 январь куни Сеулдан қайтишда Тошкентда қисқа муддатли тўхташ амалга оширди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев у билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Жоржи Мелони ўтган йилнинг май ойи охирида Ўзбекистонга расмий ташриф буюрганди. Унинг Шавкат Мирзиёев билан музокаралари Самарқандда бўлиб ўтган. Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича қўшма декларация қабул қилинган ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган. Самарқанд кўчаларидан бирига Италия пойтахти Рим номи берилганди.

Жоржа Мелони Тошкентга қисқа муддатли ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев билан учрашди
Учрашувда етакчилар эришилган келишувларнинг амалга оширилаётгани, савдо айланмасининг ўсиши ва саноат кооперациясининг ривожланишидан мамнун эканини билдирди. 2025 йил охирида Самарқандда Тушиа университетининг (University of Tuscia) филиали очилди.

Жорий йилда ташқи сиёсат идоралари стратегик мулоқоти ва ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишлари, шунингдек, иккинчи Ректорлар форумини ўтказиш режалаштирилган.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Ўзбекистонга алоҳида ташриф буюришга таклиф қилди.

«Бош вазир Мелони ва президент Мирзиёев Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг стратегик хусусиятини таъкидлаб, яқин алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олди», — дейилади Италия ҳукумати сайтида.

Эслатиб ўтамиз, Жоржа Мелони 2024 йил июль ойида ҳам Хитойдан қайтишда Тошкентда қисқа муддатли тўхташ амалга оширганди. Уни аэропортда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.