Лойиҳа доирасида бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, яширин иқтисодиётни бартараф этиш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган. Савдо жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида бозорлар босқичма-босқич рақамлаштирилади.
Шунингдек, бозор ҳудудлари замонавий инфратузилма талаблари асосида тўлиқ қайта қурилади ва қайта ташкил этилади. Барча иқтисодий, молиявий ҳамда назорат жараёнларини мувофиқлаштириш учун ягона бошқарув маркази вазифасини бажарадиган махсус ситуацион марказ ташкил этилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.