Бу йил тўртта кўргазма ўзининг юбилейларини нишонламоқда: TIHE (Соғлиқни сақлаш) — 30 йил, UzFood (Озиқ-овқат саноати) — 25 йил, MiningMetals Uzbekistan (Тоғ’-кон иши ва металлургия) — 20 йил, E-TechExpo (Электроника ва инновацион технологиялар) — 5 йил.
Баҳорги кўргазма мавсумни мамлакатнинг етакчи қурилиш кўргазмаси — UzBuild очади. Кўргазма Ўзбекистон қурилиш ва интерьер ҳафталиги доирасида «Ўзэкспомарказ» МККда бўлиб ўтади. Ҳафталик тадбирлари, шунингдек, ихтисослаштирилган BuildTech бўлими (қурилиш техникаси ва технологиялари) ва Халқаро қурилиш саноати анжумани — ICCI’ни ўз ичига олади.
Баҳорги мавсумни AgroWorld Uzbekistan, UzFood, O’ZuPACK, WoodTech & MebelExpo Uzbekistan халқаро кўргазмалари шу майдонда давом эттиради.
2026-йилги кўргазма мавсумининг дебют тадбири AgroWorld Uzbekistan кўргазмаси билан бир вақтда ўтказиладиган Халқаро сув форуми — Tashkent Water Week 2026 бўлади. Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан, Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Прогрессив ислоҳотлар маркази кўмагида ташкил этилмоқда. Форум тажриба алмашиш, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш ва сув ресурсларини қўшма бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш учун ноёб имконият яратади.
Тиббиёт ва гўзаллик саноатидаги халқаро кўргазмалар яна бир бор «Гўзаллик ва соғлиқ синергияси» шиори остида ўтказилади — бу TIHE, PharmExpo Central Asia, Stomatology Uzbekistan, Beauty Uzbekistan / BeautyDerma Central Asia кўргазмалари. Сўнгра OGU, Power Uzbekistan ва GETCA каби йирик халқаро кўргазмалар, шунингдек, нефть-газ ва энергетика анжуманлари бирлаштирган Uzbekistan Energy Week доирасида бўлиб ўтади. Барча тадбирлар CAEx Uzbekistan кўргазма мажмуасида бўлиб ўтади.
Баҳорги мавсум «Ўзэкспомарказ» МККда бўлиб ўтадиган «TextileExpo Uzbekistan Баҳор» кўргазмаси билан якунланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.