Синоптиклар маълумотига кўра, бугун ва яқин тунда мамлакат ҳудуди совуқ антициклон таъсирида бўлади. Кундузги соатларда ҳаво ҳарорати 0–3° совуқни, 24 январь тунда эса 5–8° совуқни ташкил этади.
24 январь кундузи совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди, натижада совуқ ҳаво массасининг таъсири сусаяди. Ҳаво ҳарорати 0–3° иссиққача кўтарилади.
Якшанба куни, 25 январь, янада сезиларли илиш кутилмоқда. Тунги ҳарорат 3° совуқдан 2° иссиққача, кундузи эса ҳаво 5–8° иссиққача илийди.
Ўзгидромет аниқлашича, 23–24 январь кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фарғона водийсида бугун куннинг биринчи ярмида айрим жойларда кучсиз қор ёғиши мумкин. Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 24 январь куннинг иккинчи ярмида ёмғир ва қор кўринишида енгил ёғингарчилик прогноз қилинмоқда.
25 январь куни республика айрим ҳудудларида, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси ҳудудларидан ташқари, енгил ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Мамлакатнинг айрим жойларида туман тушиши, йўлларда музлама кузатилиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. 24–25 январь кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача, айрим кучайишларда 22–25 м/с гача етиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 23 ва 24 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, тунда ва эрталаб туман тушиши мумкин. Якшанба куни эса асосан ёмғир кўринишида енгил ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Пойтахтда бугун кундузи ҳаво ҳарорати 1–3° совуқ, шанба куни тунда 6–8° совуқ, кундузи 0–2° иссиқ бўлади. Якшанба тунда 1° совуқдан 1° иссиққача, кундузи эса 5–7° иссиқ бўлиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.