Йирик мусобақалар ва ООК Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Йирик мусобақалар ва ООК Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Спорт, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида спорт федерациялари ва ассоциациялари масъуллари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари, шунингдек, 26 январь куни мамлакатимизда илк бор ташкил этиладиган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеясига пухта ҳозирлик кўриш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб, спорт федерациялари ва ассоциацияларини белгиланган талабномалар асосида молиялаштириш, ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, мазкур жараёнлар устидан назоратни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, юртимизда илк маротаба ўтказилаётган Осиё Олимпия кенгаши Бош Ассамблеясини юқори савияда ташкил этиш, ташриф буюрадиган юқори мартабали меҳмонларни муносиб кутиб олиш, ташкилий, ахборот ва хавфсизлик масалаларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.