Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюрилган музейлар бешталиги маълум қилинди

Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолати билан сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф буюрилган музей ва музей-қўриқхоналар рўйхати шакллантирилди.

Рейтингга мувофиқ:

1. “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига 1 145 595 нафар;

2. Регистон ансамблига 1 136 069 нафар;

3. “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасига 851 714 нафар;

4. “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига 476 592 нафар;

5. “Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонасига 185 604 нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрган.

Қайд этилишича, 2025 йил давомида Агентлик тизимидаги барча музей ва музей-қўриқхоналарга жами 6 миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюрган. Уларнинг қарийб 2 миллиони хорижий сайёҳлар ҳиссасига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, “Самарқанд”, Регистон ансамбли, “Бухоро”, “Ичан-қалъа” ва “Шаҳрисабз” музей-қўриқхоналарига бўлган қизиқиш 2024 йилга нисбатан умумий ҳисобда қарийб 25 фоизга ошган. Бу мамлакатда ички туризмнинг изчил ривожланиб бораётгани ва Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси сайёҳлар учун юқори жозибадорликка эга эканини кўрсатади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.