Ҳозирги вақтга қадар 7 млн 613 минг та хонадондан 4 млн 776 минг хонадон рўйхатдан ўтган. Энг секин иш Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида олиб борилаётгани қайд этилди.
Президент рўйхатга олиш ҳар бир маҳалла ва оилада ижтимоий-иқтисодий ҳолатни объектив баҳолаш ва аҳолининг фаровонлигини ошириш бўйича самарали қарорлар қабул қилиш учун зарур эканини таъкидлади. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ватандошларни фаоллик кўрсатиб, рўйхатга олишда иштирок этишга чақирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.