Тадбирда Адлия вазирлиги вакиллари, Адвокатлар палатаси масъул ходимлари ҳамда палатанинг барча ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. Мухокама жараёнида адвокатура институтини янада такомиллаштириш, рақамлаштириш, соҳага тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳам муҳокама марказида бўлди. Тадбир давомида қонун лойиҳасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид 30 дан ортиқ таклифлар муҳокама қилинди ва иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давра суҳбати адвокатура тизимини модернизация қилиш, профессионал фаолиятни янада самарали ва шаффоф ташкил этиш ҳамда юридик амалиётни такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.