У доимий равишда шифокорлар назорати остида бўлиб, оиласининг хусусий резиденциясида яшамоқда. Шу билан бирга, унинг соғлиги ҳақидаги маълумотлар яқинлари қарори билан жиддий чекланган.
Шунингдек, Михаил билан учрашиш имконига эга бўлган кам сонли шахслардан бири собиқ “Феррари” компанияси раҳбари Жан Тодт бўлиб қолмоқда. Аввалроқ у мунтазам равишда Шумахернинг ҳолидан хабар олиши ва бирга Формула 1 босқичларини томоша қилишини айтганди.
Маълумот учун, 2013-йилда афсонавий пойгачи чанғи учаётганда йиқилиб, бир муддат кома ҳолатида бўлган. Ўтган 12 йил давомида Ф1 собиқ чемпионини, оила аъзоларидан ташқари, Жан Тодт, Фелипе Масса ва Лука Бадоэр каби яқин дўстлари кўрган.
Шумахер мия ярим шарининг бир неча жойидан жароҳатланган ва бош мияси шикастланган эди. 2018-йил декабрида у тўшакка ва сунъий нафас бериш ускунасига муҳтож эмаслиги маълум бўлди. 2019-йил сентябрда собиқ спортчи Париждаги клиникалардан бирида илдиз ҳужайралар давосидан ўтган. Ҳозирга қадар у 24 соат давомида шифокорлар назорати остида бўлиши зарур эди.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.