Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун виза беришни тўлиқ тўхтатиши мумкин

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун виза беришни тўлиқ тўхтатиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломовнинг баёноти тарқалди. Унинг сўзларига кўра, айрим ёшлар тил курслари ёки университетларда ўқиш баҳонасида Кореяга бориб, кейинчалик ўқишни ташлаб, ноқонуний меҳнат фаолиятига ўтиб кетмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда Кореяда тахминан 100 минг нафар Ўзбекистон фуқароси яшайди, уларнинг қарийб 9 фоизи ноқонуний мақомга эга. Элчи огоҳлантиришича, ушбу кўрсаткич 10 фоизга етса, Корея Адлия вазирлиги ўзбекистонликлар учун виза беришни тўлиқ тўхтатиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.