Қашқадарё вилояти Муборак туманида газ қувури бузилиши оқибатида таъминот вақтинча тўхтатилди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида газ қувури бузилиши оқибатида таъминот вақтинча тўхтатилди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ўрта босимли газ қувурига автомашина томонидан шикаст етказилиши натижасида газ сийиб чиқиш ҳолати кузатилди.

Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра натижада тумандаги 1932 та аҳоли ва 7 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда туман газ таъминоти бўлими авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари тугаллангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.