Белгиланган қарорга мувофиқ, «Узбекнефтегаз» Бошқарув раиси Абдугани Сангинов топшириғи асосида Газлий минтақасидаги 21 та қазилма бўйича лойиҳа, аввал партнёрлар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган бўлса, энди жамият томонидан мустақил равишда, ўз куч ва молиявий ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида замонавий технологияларни жорий этиш, қўшимча буриш ускуналарини жалб қилиш, ер усти компрессор станцияларини ўрнатиш ҳамда зарур моддий-техникавий ресурсларни харид қилиш кўзда тутилган. Бу эса қазиб олиш жараёнларини сезиларли даражада тезлаштириш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.