Энг юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматларда қайд этилди — 124,6 фоиз. Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (122,7 фоиз) ҳамда ижара хизматлари (119,1 фоиз) юқори динамика кўрсатди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида (114,2 фоиз), архитектура ва муҳандислик хизматларида (113,5 фоиз), савдо соҳасида (113,8 фоиз) ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларда (113,1 фоиз) барқарор ўсиш қайд этилди.
Бундан ташқари, транспорт хизматларида (110,8 фоиз), яшаш ва овқатланиш хизматларида (110,4 фоиз), таълим соҳасида (110,4 фоиз) ва хизматлар бозорининг бошқа сегментларида ҳам ижобий динамика кузатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.