Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб биroз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан шарқ томонга ўзгариб, секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқдан 1 даража илиққача бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим ҳудудларда туман кузатилиши, йўлларда эса яхмалак юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқни ташкил этади. Устюртда эса кечаси 17–22 даража совуқ, кундузи 3–8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, чўл ҳудудларида эса кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда биroz қор ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққа, кундузи 3–8 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларда биroz қор ёғиши мумкин. Туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақт-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилиши, қор кўчиши хавфи мавжуд. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.
28–30 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.