Наманган вилоятида ҳоким ёрдамчиси йирик миқдордаги пора билан қўлга тушди

Наманган вилоятида ҳоким ёрдамчиси йирик миқдордаги пора билан қўлга тушди

Наманган вилояти Пап туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, гумонланувчи тадбиркорга банкет зали қуриш учун давлат ер фонди ҳисобидан 90 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришда ёрдам ваъда қилган. Масалани ҳал этиш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига у олдиндан 4,5 минг АҚШ доллари олган.

Текширув жараёнида аниқланишича, аввал судланган мансабдор шахс ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажара олмаган. Олинган маблағнинг бир қисмини — 1 миллион 200 минг сўмни — қайтаришга уринган пайтда у Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.