Қайд этилишича, пойтахт ҳавосида PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 10 мкг/м³ни ташкил этган бўлиб, бу белгиланган рухсат этилган меъёрлардан (300 мкг/м³) ошмаган.
Шу билан бирга, PM2,5 майда дисперсли заррачалар концентрацияси 91 мкг/м³ даражасида қайд этилди. Ушбу кўрсаткич рухсат этилган меъёр — 60 мкг/м³дан 1,5 баробар юқори экани аниқланди.
Мутахассислар бундай заррачаларнинг ортиши ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда. Атмосфера ҳавоси ҳолати бўйича мониторинг ишлари мунтазам равишда давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.