1 февралдан ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади

1 февралдан ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалар фарзандлари бўлган коллеж ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун янги қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади.

Маълум қилинишича, мазкур тоифага мансуб талабаларнинг тўлов-контракт маблағининг 50 фоизигача қисми давлат томонидан компенсация қилинади. Молиявий ёрдам «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, ёшлар ижтимоий контракти асосида тақдим этилади.

Тўлов миқдори ижтимоий контракт шартларининг бажарилишига боғлиқ бўлиб, бир ўқув йили учун белгиланган сумма 50 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмайди.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрда қабул қилинган ПФ–222-сонли фармонида назарда тутилган. Қарор таълим олишда тенг имкониятларни таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.