Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Ҳиндистонда касаллик тарқалишини чеклаш бўйича маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қатор санитария ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Қозоғистон ҳудудига инфекция кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегара назорати кучайтирилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Нипаҳ вирусини юқори хавфли патогенлар рўйхатига киритган. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу вируснинг хавфли томони шундаки, ҳозирча унга қарши махсус даволовчи дори воситалари ёки вакцина ишлаб чиқилмаган.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш идоралари санитария талабларига қатъий амал қилиш, шубҳали ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли хизматларга хабар бериш муҳимлигини қайд этмоқда. Назорат чоралари эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда давом эттирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.