Жиззах вилояти ҳокимига тоғли ва чўл ҳудудларни ривожлантириш бўйича ўринбосарлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига тоғли ва чўл ҳудудларни ривожлантириш бўйича ўринбосарлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Ўзбекистон президентининг 2025 йил 2 декабрдаги вилоятга ташрифида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги тизим жорий қилиш топшириғи берилган.

Топшириққа мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмасига кўра Бахром Юсупов Музафарович — Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Бекзод Эгамов Абдувалиевич — Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.