Тошкент метрополитенида кассалар босқичма-босқич ёпилмоқда
Қарор қуйидаги метро бекатларига тааллуқли:
Чилонзор йўналишидаги 8 та бекат:
«Янгиҳаёт», «Сергели», «Ўзгариш», «Чаштепа», «Миллий боғ», «Мустақиллик майдони», «Амир Темур хиёбони», «Пушкин»;
Ўзбекистон йўналишидаги 8 та бекат:
«Дўстлик», «Машинасозлар», «Тошкент», «Ойбек», «Космонавтлар», «Ўзбекистон», «Ғафур Ғулом», «Чорсу»;
Юнусобод йўналишидаги 3 та бекат:
«Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор».
Тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш ва навбатларни камайтириш мақсадида Тошкент метрополитенида кассаларни ёпиш ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб яна 19 та метро бекатидаги кассалар кетма-кетликда ўз фаолиятини тўхтатади. Уларнинг ўрнига бир марталик QR-чипта берувчи инфокиосклар ўрнатилади.
Айни пайтда метрополитенда 10 дан ортиқ электрон тўлов усуллари мавжуд:
— банк ва транспорт карталари,
— Face ID ва Palm Pay,
— мобил иловалар орқали тўлов ва бошқалар.
Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатишни устувор деб билади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.