Савдо мажмуасининг биринчи қаватида жойлашган “Korzinka” супермаркети ижара асосида фаолият олиб боради. Компания маълум қилишича, мазкур бино “Korzinka” мулки ҳисобланмайди ва ёнғин супермаркет ҳудудидан ташқарида юз берган. Ҳодисанинг “Korzinka” фаолиятига дахли йўқ.
Ёнғин аниқланган заҳоти барча белгиланган хавфсизлик чоралари кўрилган. Мижозлар ва дўкон ходимлари тезкор тарзда хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса жойига тезкор равишда ёнғин-қутқарув хизматлари етиб келиб, ёнғин ўраб олинган. Айни пайтда мутахассислар ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда.
“Korzinka” компанияси фавқулодда вазиятлар хизматлари ва масъул идоралар билан доимий алоқада эканини маълум қилди. Компания учун мижозлар ва ходимлар хавфсизлиги устувор йўналиш сифатида қайд этилмоқда.
Ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.