Россияда фуқаролик ва яшаш рухсатномасини олиш қоидалари ўзгаради

Россияда фуқаролик ва яшаш рухсатномасини олиш қоидалари ўзгаради

Россия Федерациясида чет эл фуқаролари учун фуқаролик ёки вақтинчалик ва доимий яшаш рухсатномасини олиш тартиби янада қатъийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга киритилаётган тегишли ўзгартишлар 26 январь куни ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланди.

Амалдаги тартибга кўра, фақат оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланганлик фуқаролик ёки яшаш рухсатномасини беришга рад этишга асос бўлиб келаётган эди. Янги қонун лойиҳаси эса бу борада анча қатъий ёндашувни жорий этади. Унга мувофиқ, Россия қонунчилигига кўра судланган деб ҳисобланадиган ҳар қандай, ҳатто енгил жиноят учун судланганлик мавжуд бўлса ҳам, мурожаат рад этилади. Судланганликнинг айб шакли бу ҳолда инобатга олинмайди.

Шунингдек, 14 ёшдан ошган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ариза топшириш пайтида ўз мамлакатининг ваколатли органи томонидан берилган, уч ойдан ошмаган муддатда расмийлаштирилган судланганлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши шарт бўлади.

Украина фуқаролари учун ҳужжатларни олишдаги қийинчиликлар сабабли икки йиллик ўтиш даври назарда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.